ЎзА Ўзбек

10.07.2019 11:40 Чоп этиш версияси

Универсиада-2019: Бугун ҳам таэквондочиларимиз баҳсларга киришади

Универсиада-2019: Бугун ҳам таэквондочиларимиз баҳсларга киришади

Бугун Италиянинг Неаполь шаҳрида ўтказилаётган талабалар ўртасидаги Бутунжаҳон Универсиада ўйинларининг еттинчи кун беллашувларига старт берилади.

Ушбу кун доирасида терма жамоамиз вакиллари таэквондо, енгил атлетика, теннис ва камондан отиш спорт турлари бўйича баҳс олиб бориши белгилаб қўйилган.

photo5274043892313991680.jpg

Бугун баҳсларга киришадиган ҳамюртларимиз рўйхати:

Таэквондо:

-58 кг: Суҳроб Бобобеков – Юсри Исмоил (Саудия Арабистони)

-67 кг: Нигора Турсунқулова – Вафсе Эл Атри (Марокаш)

Енгил атлетика:

Санобар Эркинова – найза улоқтириш

Теннис:

Ҳумоюн Султонов – Жэймс Кикан (АҚШ)

Файзиев / Султонов – Ценг / Ву (Хитой Таипейи)

Умарова / Файзиев – Ли / Ву (Хитой Таипейи)

Камондан отиш:

Юнус Сармамбетов

Жавлонбек Абдубакиров

Гулнозахон Махаммаджонова

Гулмира Ўринбоева



ЎзА
1 467