Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

10.09.2018 11:25 Чоп этиш версияси

Умумжамоа ҳисобида бешинчи ўрин

Умумжамоа ҳисобида бешинчи ўрин

Ўзбекистон бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида жами 33 та медални қўлга киритди

photo5238010847572372065.jpg

Қирғизистон Республикасининг Чўлпон-ота шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида илк бора расман иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси якуний натижаларга кўра жами 33 та медални (7 та олтин, 8 та кумуш, 18 та бронза) қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллади.

photo5238010847572372066.jpg

Ўзбекистон делегацияси 13 та спорт тури бўйича 58 нафар спортчи билан иштирок этиб, кураш, самбо, гюлеш (Азарбойжон кураши), аширтмали аба гюлеши (Туркия кураши), алиш кураши (Қирғизистон кураши), қирғиз кураши, армрестлинг, мас-рестлинг, лочин ови, улоқ кўпкари, отда енгиш турлари бўйича медалларни қўлга киритди.

photo5238010847572372067.jpg

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

ЎзА