ЎзА Ўзбек

11.10.2019 Чоп этиш версияси

Ҳумоюн Султонов финал остонасида

Ҳумоюн Султонов финал остонасида

Қарши шаҳрида эркаклар ўртасида мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларини ташкил этувчи турнирда ярим финал иштирокчилари аниқланди.

Мусобақанинг 1/4 финал босқичида ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов қозоғистонлик Тимур Хабибулинни 6:1, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Афсуски, бошқа бир теннисчимиз Санжар Файзиев эса қозоғистонлик Бебит Зукаевга имкониятни бой бериб қўйди.

Энди мусобақанинг ярим финалида Ҳ.Султонов россиялик Александер Игошин билан финал йўлланмаси учун куч синашади.

3 534
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА