ЎзА Ўзбек

31.07.2019 09:43:27 Чоп этиш версияси

Умид жаҳон чемпиони, Камронбекда эса кумуш медаль


Болгариянинг София шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида эркин курашчиларимиз делегациямизга дастлабки медалларини келтирди.

Чемпионатда ҳамюртимиз Умиджон Жалолов 55 килограммгача вазн тоифасида баҳс олиб бориб, сўнгги ҳал қилувчи финал беллашувида эронлик Маҳди Вайсини 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва жаҳон чемпионига айланди.

Вазни 48 килограммгача бўлган яна бир полвонимиз Камронбек Қадамов ҳам финалда иштирок этди. Афсуски, Эрон термасининг бошқа бир вакили Раҳмон Амузадҳали билан кечган беллашувда 4:4 ҳисоби қайд этилди. Сўнгги очкони қўлга киритиш учун беллашаётган Камронбек кичик хатога йўл қўйди ва кумуш медаль билан тақдирланди.

Шунингдек, 65 килограммгача вазнда бронза медали учун курашган бошқа бир вакилимиз Қудратбек Нуриллаев ҳиндистонлик Маниш Госвамига имкониятни бой бериб қўйди.