ЎзА Ўзбек

08.10.2019 Чоп этиш версияси

Қудратилло Абдуқаҳҳоров “IBF” рейтингида биринчи поғонага кўтарилди

Қудратилло Абдуқаҳҳоров “IBF” рейтингида биринчи поғонага кўтарилди
Халқаро бокс федерацияси (IBF) сентябрь ойи учун янги рейтингини эълон қилди. Янгиланган рейтингга кўра, ярим ўрта вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган чарм қўлқоп устаси Қудратилло Абдуқаҳҳоров (16-0, 9 КО) ўз вазн тоифасида расман биринчи поғонадан жой олди.

Вазни 63,5 килограммгача бўлган енгилмас боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО) аввалги ойдаги каби 6-ўринда қолди.Ушбу вазн тоифасидаги жангларда иштирок этаётга яна бир вакилимиз Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) ҳам ўз ўринини сақлаб, 15-ўриндан тушмади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда IBF рейтингида юқоридаги уч нафар профессионал боксчиларимиз ўрин олган, бошқа юртдошларимиз эса ҳозирча рейтинг жадвалига кирмаган.

3 176
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА