ЎзА Ўзбек

15.10.2012 14:59 Чоп этиш версияси

Уч олтин ва бир кумуш

Ўзбекистонлик спортчилар Жанубий Кореяда хапкидо бўйича халқаро мусобақада шоҳсупанинг энг юқори ўринларини забт этди.

Мусобақада мезбонлардан ташқари Ўзбекистон, Франция ва Австралия каби мамлакатлардан 700 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Абдулазиз Аҳмадалиев ўз ёш тоифасидаги баҳсларда олтин медални қўлга киритди. Халқаро мусобақада илк маротаба иштирок этишига қарамай, Жаҳонгир Ҳусанов ҳам биринчи ўринни эгаллади.

Фахрийлар ўртасида терма жамоамиз мураббийи Зафар Раҳматуллаев олтин медаль билан тақдирланган бўлса, яна бир спортчимиз Артём Руковишников кумуш медални қўлга киритди. 


ЎзА, Байрам Айтмуродов
13 493