ЎзА Ўзбек

15.10.2019 Чоп этиш версияси

У-шу: 5 нафар спортчимиз жаҳон чемпионатида иштирок этади

У-шу: 5 нафар спортчимиз жаҳон чемпионатида иштирок этади

2019 йил 19-24 октябрь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Шанхай шаҳрида у-шу бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада юртимиз шарафини 5 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Дилшод Бозоров ва Равшан Ғаниев каби тажрибали мураббийлар бошчилигидаги спортчиларимиз таолу ва санда йўналишида ғолиблик учун кураш олиб боради. Шунингдек, жаҳон чемпионати олдидан 19 октябрь куни Халқаро У-шу федерациясининг навбатдаги конгресси ўтказилади.

Йиғилишда у-шу спортини ўтган тўрт йил давомида олиб борган фаолияти юзасидан ҳисоботи кўриб чиқилади. Бундан ташқари Халқаро У-шу федерациясига янги президент сайланади.

ХХРнинг Шанхай шаҳрида бўлиб ўтадиган у-шу бўйича жаҳон чемпионатига терма жамоамиз қуйидаги таркиб билан жўнаб кетади:

1. Тўхтаева Севара – спортчи (таолу йўналиши),
2. Латышева Дарья – спортчи (таолу),
3. Икромов Ҳусан – спортчи (-52 кг, санда йўналиши),
4. Икромов Ҳасан – спортчи (-48 кг, санда),
5. Раҳимов Акмал – спортчи (-65 кг, санда)

2 863
ЎзА