ЎзА Ўзбек

11.03.2020 Чоп этиш версияси

Турсуной Раҳимова ҳам Олимпиадага боради

Турсуной Раҳимова ҳам Олимпиадага боради

Иорданиянинг Амман шаҳрида Осиё/Океания боксчилари учун лицензион мусобақаси ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Мусобақанинг 51 килограммгача вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган боксчи қизимиз Турсуной Раҳимова Токио Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритди.

Турсуной Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун ўтган беллашувда таиландлик Ютумас Житпонгни йирик ҳисобда енгди.

Шу тариқа Токио Олимпиадасида етти нафар боксчимиз иштирок этадиган бўлди.

2 465
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА