Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.07.2018 21:25 Чоп этиш версияси

Турсуной – бронза медаль соҳиби

Турсуной – бронза медаль соҳиби
Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуида давом этаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни ҳам терма жамоамиз вакиллари учун омадли бўлди. Қизлар ўртасидаги 75 килограммгача бўлган вазнда икки спортчимиз – Турсуной Жабборова ва Гулноза Аҳмедова иштирок этди. 

Турсуной Жабборова даст кўтаришда 96 кг., силтаб кўтаришда эса 116 кг. натижа қайд этиб, бронза медалига сазовор бўлди. Бу атлетларимизнинг жаҳон чемпионатидаги 4-медали бўлди.

Мусобақалар давом этмоқда.


8.jpg

1 (1).jpg

Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА
9 583