ЎзА Ўзбек

06.05.2020 Чоп этиш версияси

Турли синовларда тобланган чемпион

Турли синовларда тобланган чемпион
Паралимпия

Бу дунёда ҳар бир инсон Аллоҳ томонидан синалиши шубҳасиз. Берилган синовларни сабр билан енгган киши эса ҳаёти давомида юксаклар марраларни забт этади.

Азизбек Абдулҳабибов 1993 йил Фарғона вилоятида туғилган. Ўн беш ёшида эҳтиётсизлик оқибатида оёқлари поезд тагида қолиб кетади ва афсуски, ҳар иккала оёғидан ажралади. Йиллар давомида турли қийинчиликларда тобланган Азизбек ўз келажаги ва юрт шарафини юксалтириш мақсадида спорт билан шуғулланишни орзу қилади.

Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш жараёнида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, ногирон ва жисмоний имконияти чекланган ёшларнинг ҳам билим олиши, саломатлигини мустаҳкамлаши, ўз қизиқиши ва интилишига кўра касб-ҳунар эгаллаши, спорт билан шуғулланиши учун яратилган зарур шарт-шароитлар А.Абдулҳабибов орзусини амалга оширишда катта ёрдам беради.

У 2014 йили параканоэ спорт тури бўйича мураббий Элдор Яхшибоев қўл остида Тошкент вилоятидаги Туябўғиз сув омборида ўқув-машғулот йиғинларида иштирок эта бошлади.

photo_2020-05-06_17-28-18.jpg

– Спорт билан шуғулланишдек орзуим амалга ошишида Элдор аканинг ҳиссаси катта. Улар мени ушбу спорт турида ўзимни синаб кўришимни маслаҳат берганлар, – дейди Азиз Абдулҳабибов. – Машғулотларга келган илк кундан мураббийим менга ўзгача меҳр билан қарай бошлади. Машқларни имкониятимдан келиб чиққан ҳолда тузиб берди. Нима бўлганда ҳам улар мени юксак натижаларга эришишим учун астойдил ҳаракат қилди.

2015 йилнинг май ойида параканоэчимиз илк бор Ўзбекистон чемпионатида қатнашиб, кумуш медални қўлга киритади. Бу ғалаба эса Азизбекка Параканоэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзосига айланишига замин яратади.

Ўз мақсадига эришиш устида тинимсиз меҳнат қилган А.Абдулҳабибов 2015-2017 йиллар давомида мамлакатимизда тенгсизлигини исботлаб, қитъамизнинг турли мамлакатларида ўтган Осиё чемпионатида 3 маротаба олтин медални қўлга киритди, икки карра Осиё кубоги ғолибига айланади.

2017 йилнинг ўзида Венгрия ва Сербия давлатларида бўлиб ўтган жаҳон кубоги ўйинларида шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олади. 2018 йил Венгрияда бўлиб ўтган дунё биринчилигида бронза медали билан тақдирланади.

photo_2020-05-06_17-28-20.jpg

2019 йил эса у учун жуда омадли йил ўтди. Август ойида Венгрияда ўтган жаҳон чемпионатида кучли тўртликдан жой олган ҳолда XVI ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Азизбек Абдулҳабибов каби спортчиларимизнинг улкан ютуқларни қўлга киритишида дaвлaтимиз рaҳбaрининг 2017 йил 9 мaртдaги “Ўзбекистон спортчилaрини Токио шaҳридa (Япония) бўлиб ўтaдигaн XXXII ёзги Олимпия вa XVI Пaрaлимпия ўйинлaригa тaйёрлaш тўғрисидa”ги қaрори муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Қароргa мувофиқ, Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси спортчиларимиз замонавий меъёрлaр асосида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиши, тажриба ва маҳорaт ошириши, Паралимпия ўйинларига йўлланма берадиган мусобақаларга пухта тайёрлaниши ва уларда муносиб қатнашиши учун барча шароитни ярaтиб бермоқда.

– Паралимпия ўйинларига тайёргарликни жуда фаол олиб бораётган эдик, – дейди мураббий Элдор Яхшибоев. – Жумладан, коронавирус пандемияси сабаб жорий этилган карантиндан аввал Беларуснинг Брест шаҳрида ўқув-машғулот йиғинлари ўтказиб қайтдик ва машғулотларни Тошкент вилоятидаги Туябўғиз сув омборида давом эттираётган эдик. Айни дамда шогирдим билан ассоциациямиз томонидан яратилган шароитлардан фойдаланган ҳолда уйда онлайн тарзда машғулотларни давом эттирмоқдамиз.

3 131
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА