ЎзА Ўзбек

10.06.2019 16:54 Чоп этиш версияси

Тошкентлик мерганлар ўзаро беллашди

Тошкентлик мерганлар ўзаро беллашди

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган Республика техник ва амалий спорт турлари марказида спортнинг пневматик қуролдан ўқ отиш тури бўйича шаҳар очиқ биринчилигининг навбатдаги босқичи ўтказилди.

Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги Ўқув спорт техника клублари ўртасида ташкил этилган мусобақада 48 дан ортиқ спортчи “ВП-3” йўналишларида ўзаро рақобатлашди.

photo5472084018288765547.jpg

Умумжамоа ҳисобида Республика техник ва амалий спорт турлари маркази биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Миробод тумани ўқув-спорт техника клуби иккинчи, Учтепа тумани ўқув-спорт техника клуби учинчи поғонадан жой олди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирланди.

А.МУСАЕВ, ЎзА
2 169