ЎзА Ўзбек

12.06.2019 19:32 Чоп этиш версияси

Тошкентлик Фернанда Херералара олтин медалга сазовор бўлди

Тошкентлик Фернанда Херералара олтин медалга сазовор бўлди

Пойтахтимиздаги қиличбозлик мажмуасида 2005 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги спортчилар ўртасида “Олимпия умидлари” республика очиқ турнири ниҳоясига етди.

Бугун ёш спортчилар шамшир йўналиши бўйича беллашди. Қизлар ўртасида бўлиб ўтган баҳсларда тошкентлик Фернанда Херералара олтин медалга сазовор бўлди. Кейинги ўринлар Жасмина Абдуллаева (Жиззах) ва Тўлқиной Бекбаулиева (Қорақалпоғистон Республикаси)га насиб этди.

Ўғил болалар ўртасида эса қорақалпоғистонлик Алланиёз Ёшжановга тенг келадигани топилмади. 2-ўринни Муса Аймуратов (Қорақалпоғистон Республикаси), 3-ўринни эса Оскар Тилябов (Тошкент) эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

5.jpg

12.jpg

4.jpg

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА
5 082