ЎзА Ўзбек

27.08.2019 Чоп этиш версияси

Тошкентда велотрек бўйича нуфузли мусобақа ўтказилмоқда

Тошкентда велотрек бўйича нуфузли мусобақа ўтказилмоқда

Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги велотрек мажмуасида Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси томонидан велотрек бўйича эркаклар, аёллар ва 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида А.Юдин хотирасига бағишланган республика очиқ турнирига старт берилди.

Мусобақа мамлакатимизда иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, ғолиб ва совриндор спортчиларни Ўзбекистон терма жамоалар захираси ва асосий таркибига қўшиши, шунингдек, уларни терма жамоа сафида жорий йилнинг 17-21 октябрь кунлари Жанубий Кореяда катталар ва ўсмирлар иштирокида бўлиб ўтадиган велотрек бўйича Осиё чемпионатига тайёрлаш мақсадида ўтказилмоқда.

Турнирда 100 дан ортиқ велопойгачилар иштирок этмоқда. Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари 29 август куни аниқланади.

5 619
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА