ЎзА Ўзбек

14.02.2020 Чоп этиш версияси

Тошкентда Осиё чемпионати бошланди

Тошкентда Осиё чемпионати бошланди

“Ўзбекистон” спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бошланди.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Осиё оғир атлетика федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада қитъамизнинг 20 давлатидан келган 200 нафарга яқин атлет ғолиблик учун куч синашади.

Мусобақанинг дастлабки кунида қизлар 40, 45, 49 ва 55 килограммгача вазн тоифасида, ўғил бoлалар эса 49 килограммгача вазнда баҳс олиб боради.

2 885
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА