Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.10.2017 12:50 Чоп этиш версияси

“Tashkent Challenger – 2017” анъанавий халқаро турнири бошланди

“Tashkent Challenger – 2017” анъанавий халқаро турнири бошланди Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида Профессионал теннисчилар уюшмаси мусобақалари тақвимидан жой олган “Tashkent Challenger – 2017” анъанавий халқаро турнири бошланди.

Нуфузли мусобақада йигирмага яқин давлатдан юзга яқин теннисчи яккалик ва жуфтлик баҳсларида ғолиблик учун куч синашмоқда.

Ўзбекистон теннис федерацияси Профессионал теннисчилар уюшмаси, Хотин-қизлар теннис уюшмаси ва Халқаро теннис федерацияси билан ҳамкорликда мамлакатимизда эркаклар, хотин-қизлар, ўсмирлар ва болалар ўртасида халқаро миқёсдаги мусобақаларни мунтазам ўтказиб келмоқда.

Бу йилги мусобақнинг дастлабки даврасида икки маҳоратли теннисчимиз Денис Истомин ва Фаррух Дўстов ўзаро баҳслашса, Санжар Файзиев Босния ва Герцеговина вакили Алдин Сеткичга қарши кортга чиқади. Шунингдек, ёш теннисчиларимиздан Ҳумоюн Султонов венгриялик Атилла Балазс, Жўрабек Каримов қозоғистонлик Александр Бублик, Темур Исмоилов италиялик Томас Фаббиано билан куч синашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
15 291