ЎзА Ўзбек

06.01.2020 Чоп этиш версияси

Тошкентда бокс бўйича халқаро турнир старт олди

Тошкентда бокс бўйича халқаро турнир старт олди

Бугун Тошкент шаҳридаги яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бокс бўйича халқаро хотира турнири старт олди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз бокс федерацияси томонидан ташкил этилган турнирда чарм қўлқоп усталаримиздан ташқари Қозоғистон, Россия ва Тожикистондан келган 200 нафардан ортиқ боксчи 15 вазн тоифасида рақобатлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2004-2005 йилларда таваллуд топган спортчилар ўртасида ўтаётган мазкур турнирнинг финал жанглари 10 январь куни ўтказилади.

photo5233502536365878649.jpg

2 621
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА