ЎзА Ўзбек

12.02.2020 Чоп этиш версияси

Тошкент яна халқаро марафонга мезбонлик қилади

Тошкент яна халқаро марафонга мезбонлик қилади

Бу йил пойтахтимиз Наврўз байрамига бағишланган II Тошкент халқаро марафонига мезбонлик қилиши кутилмоқда. Айём сайилларига файз киритадиган ушбу тадбир 21-23 март кунлари ўтказилиши кутиляпти. Унда ҳаваскор ва профессионал спортчилар 1,5 километр масофадан 40 километр масофагача югуриш имкониятига эга бўладилар.

Марафон ғолиб ва совриндорлари (1−8-ўринлар) 4 миллиондан 30 миллион сўмгача, ярим марафон ғолиб ва совриндорлари (1−8-ўринлар) 3 миллиондан 12 миллион сўмгача, 3 км.лик масофада югурувчилар (1−3-ўринлар) 1 миллиондан 3 миллион сўмгача пул мукофотлари билан тақдирланади. Шунингдек, 1,5-3 километр масофага югуриш бўйича яккалик ва жамоавий биринчиликлар ғолиб ва совриндорларига ҳам пул мукофотлари белгиланган. 

Халқаро марафон йўналиши пойтахтнинг диққатга сазовор ҳудудлари, марказий кўчаларини қамраб олади. Унда хорижлик меҳмонлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этиши кўзда тутиляпти. 
II Тошкент халқаро марафони маҳаллий ва хорижий телеканаллар, интернет тармоғи орқали ёритилади ҳамда тўғридан-тўғри трансляция қилиниши ҳам режалаштирилган.

3 583
ЎзА