ЎзА Ўзбек

30.10.2019 Чоп этиш версияси

Тошкент вилояти жамоаси финал баҳсида

Тошкент вилояти жамоаси финал баҳсида

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида “Универсиада – 2019” спорт ўйинлари доирасида гандбол бўйича ҳудудий саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳар, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилояти олий таълим муассасалари талабаларидан иборат жамоалар финал босқичи йўлланмаси учун баҳслашди.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ўтказилган беллашувнинг ҳар икки баҳси – йигитлар ва қизлар ўртасида ҳам мезбон спортчилар – Тошкент вилояти жамоаси ғалаба қозониб, финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Вилоят жисмоний тарбия бошқармасидан маълум қилишича, “Универсиада – 2019” спорт ўйинлари доирасида пойтахтимизда ўтказилган баскетбол бўйича ҳудудий саралаш баҳсларида ҳам Тошкент вилоятининг ўғил ва қизлар жамоаси пойтахт, жиззахлик ва сирдарёлик рақибларини мағлуб этиб, финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.



3 704
Авазбек ХУДОЙҚУЛОВ,ЎзА