ЎзА Ўзбек

03.11.2018 Чоп этиш версияси

“Тошкент шаҳар спартакиадаси”нинг очилиш маросими ўтказилди

“Тошкент шаҳар спартакиадаси”нинг очилиш маросими ўтказилди
Хабарингиз бор пойтахтимизда спортнинг 18 тури бўйича “Тошкент шаҳар спартакиадаси” спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Мазкур мусобақа Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрида ҳаётга катта умид билан кириб келаётган ёшларни зарарли одатлардан асраш, уларга ўз қобилият ва истеъдодларини рўёбга чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиш, улар ўртасида иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ҳамда мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш борасида, ҳамда пойтахт ёшлар терма жамоасини шакллантириш мақсадида ташкил этилди.

Бугун, 3 ноябрь куни “Универсал” спорт саройида ушбу спорт мусобақасининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Спартакиадада 18 ёшгача бўлган Тошкент шаҳрининг туман босқичларидан сараланган икки минг нафардан зиёд спортчи бадиий гимнастика, баскетбол, бокс, бадминтон, волейбол, дзюдо, енгил атлетика, қўл тўпи, стол тенниси, сузиш, спорт гимнастикаси, таэквондо WTF, каратэ WKF, кураш, қиличбозлик, шахмат, юнон-рум ва эркин кураш спорт турлари бўйича рақобатлашмоқда.

“Тошкент шаҳар спартакиадаси”нинг тантанали очилиш маросимидан сўнг, таэквондо WTF бўйича финал жанглари ўтказилди.

Ушбу мусобақанинг ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда Равшан Икромов, Азимбек Рустамов, Мирсаид Эргашев, Жамол Йўлдошев шоҳсупага кўтарилди.

Қизлар ўртасида Мадинабону Алимова биринчи, Шаҳзода Шарипова иккинчи, Хуршида Тўрабоева ҳамда Мадина Фахриддинова учинчи поғонадан жой олди.

2 433
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА