ЎзА Ўзбек

20.02.2019 Чоп этиш версияси

Тошкент Континентал хоккей лигаси учрашувига мезбонлик қилади

Тошкент Континентал хоккей лигаси учрашувига мезбонлик қилади

Ўзбекистон хоккей федерацияси раиси Бахтиёр Фозилов ҳамда раис ўринбосари Кирилл Матвеев кеча Москва шаҳрида Континентал хоккей лигаси раҳбари Дмитрий Чернишенко билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистонда қайта тикланаётган хоккей спортини ривожлантириш ва янада оммалаштириш масалалари, шунингдек янги имкониятларни ҳам муҳокама қилишди. Қолаверса учрашувда пойтахтимиз Тошкентда барпо этилаётган кўп тармоқли “Ҳумо Арена” муз саройи битганидан кейин юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам замонавий муз саройларини қуриш ишлари бошланиши ҳақида ҳам сўз борди.

Бундан ташқари, КХЛ учрашувларидан бирини пойтахтимизда ўтказиш бўйича дастлабки келишувга эришилди. Томонлар мазкур спорт турини юртимизда ривожлантириш бўйича Россия тажрибасини амалиётга татбиқ этиш катта фойда келтиришига, бу орқали Ўзбекистон номи ҳам халқаро хоккей харитасида пайдо бўлишига ишонишларини қайд этиб ўтишди.

2 711
ЎзА​​