ЎзА Ўзбек

13.08.2019 15:53 Чоп этиш версияси

Токиога йўл Челябинскдан бошланади(ми?)

Токиога йўл Челябинскдан бошланади(ми?)

Каратэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари шу кунларда Россия Федерацияси Челябинск шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини олиб бормоқда. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.

Россия терма жамоаси билан ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур йиғин 6-8 сентябрь кунлари Япониянинг Токио шаҳрида ўтказиладиган Премьер-лига мусобақасига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Машғулотлар 21 августга қадар давом этади.

Челябинск йиғинида терма жамоамиз қуйидаги таркиб билан иштирок этмоқда:

photo5375301706277038816.jpg

Садриддин Сайматов, Иқболжон Узоқов, Шерзод Раимқулов, Достонбек Отаболаев, Севинч Раҳимова, Баҳринисо Бобоева, Бону Эгамбердиева, Дилдора Алиқулова, Барно Мирзаева, Нодира Жуманиёзова.

Таъкидлаш жоиз, Токиодаги Премьер-лига мусобақаси келгуси йил бўладиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига рейтинг очколарини тақдим этади.

ЎзА
2 653