ЎзА Ўзбек

24.01.2020 Чоп этиш версияси

ТОКИО-2020: Тошкент Олимпиадага йўлланма берувчи лицензион турнир мезбони бўла олади...ми?!

ТОКИО-2020: Тошкент Олимпиадага йўлланма берувчи лицензион турнир мезбони бўла олади...ми?!

Жорий йилнинг 3-14 февраль кунлари Хитойнинг Ухань шаҳрида Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион турнирнинг ўтказилиши бекор қилинганидан хабарингиз бор.

Токио-2020 Олимпиадасининг бокс бўйича лицензион мусобақасини ташкил этувчи қўмитаси Уханда ўтиши лозим бўлган мусобақани коронавирус сабабли бошқа муддатга қолдирилгани ҳақида барча бокс федерацияларини расман огоҳлантирди.

Унга кўра, Осиё ва Океания мамлакатлари боксчилари учун Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа 3-11 март кунларига кўчирилди. Бироқ мусобақа ўтадиган жой ҳақида ҳали якуний қарорга келинганича йўқ. Айни пайтда ташкилий қўмита Хитойдан бошқа мамлакатда ушбу мусобақани ўтказиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. 

Савол туғилади, бундай имкониятдан нега фойдаланиб қолмаслигимиз керак. Тошкент спортнинг бир неча турлари каби бокс бўйича ҳам халқаро нуфузли мусобақаларни юқори савияда ташкил эта олиш тажрибасига эга. Шундай экан, мазкур турнирни ҳам Тошкентда ўтказсак нимаси ёмон.

Айтишадику, “Уйингда деворлар ҳам сени суяйди”, деб...

4 804
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА