ЎзА Ўзбек

16.05.2020 Чоп этиш версияси

Токио – 2020 Паралимпия ўйинларининг медаллар тақсимотида қандай ўзгаришлар юз берди?

Токио – 2020 Паралимпия ўйинларининг медаллар тақсимотида қандай ўзгаришлар юз берди?

2021 йилга қолдирилган Токио – 2020 ёзги Паралимпия ўйинларида Рио – 2016 Паралимпия ўйинлари билан солиштирганда ўйналадиган медаллар тўпламида ҳам айрим ўзгаришлар юз берди.

Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Масалан, Пара каноэ бўйича Риода 6 та медаллар тўплами ўйналган бўлса, Токиода ушбу спорт турига яна 3 та медаллар тўплами қўшилади ва жами ҳисобда 9 та бўлади.

Қуйида медаллар борасида шу ва бошқа ўзгаришлар билан танишиб олишингиз мумкин:

Пара каноэ: Рио – 2016 да 6 та, Токио – 2020 да 9 та

Пара атлетика: Рио– 2016 да 177, Токио– 2020 да 168 та

Пара ўқ отиш: Рио– 2016 да 12 та, Токио– 2020 да 13 та

Пара сузиш: Рио– 2016 да 146 та, Токио– 2020 да 152 та

Пара стол теннис: Рио– 2016 да 29 та, Токио– 2020 да 31 та

Пара триатлон: Рио-2016 да 6 та, Токио– 2020 да 8 та

Аравачадаги қиличбозлик: Рио– 2016 да 14 та, Токио– 2020 да 16 та.

4 290
ЎзА