ЎзА Ўзбек

09.10.2019 Чоп этиш версияси

Тезкорлик ва шижоат баҳси

Тезкорлик ва шижоат баҳси

Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида ўсмирлар ўртасида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда мамлакатимиз енгил атлетика федерацияси томонидан ўсмирлар ўртасида истеъдодли атлетларни саралаш ва уларни терма жамоа таркибига қўшган ҳолда тажрибаларини янада ошириш, нуфузли мусобақаларда муносиб иштирок этишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур чемпионатда 300 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун куч синашди.

Турли масофаларга югуришда Рустам Абдуллаев, Муҳаммад Ҳамзаев, Интизор Шуҳратова, Алина Мирсодиқова ҳамда Шарифа Давронова марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди. Тўсиқлар оша 110 метрга югуришда Саиддиёр Бурҳонов, ўғил болалар ўртасида 100 метр масофага ўтган қизлар баҳсида Шарифа Давроновага тенг келадигани топилмади. 3000 метр масофага спортча юриш бўйича ўтган мусобақада Шерзод Зубаев ва Зулайҳо Ҳотамова барча рақибларини ортда қолдирди.

Баландлик ва узунликка сакрашда Улуғбек Норматов, Аъзам Тоиржонов, Анна Чикалова, Садифа Алиева шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Ядро ва копток улоқтиришда Мадамин Сайфуллаев, Асадбек Турдимуродова, Матлуба Қўрғонова ҳамда Ўғилой Кубаева мамлакат чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди. Учкураш беллашувларининг ўғил болалар ўртасидаги баҳсларида 1507 очко жамғарган Девдас Имоилов мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, ушбу йўналишда 1822 очкога эга бўлган Анна Чикалова қизлар ўртасида ғолиб деб топилди.

1 968
Ж.ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА