ЎзА Ўзбек

14.04.2019 18:51 Чоп этиш версияси

Термизда жанговар дуранг ёхуд “Сурхон” эртаги давом этади

Термизда жанговар дуранг ёхуд “Сурхон” эртаги давом этади
Бугун Ўзбекистон суперлигасининг 4-тур ўйинлари якунланади.

Якшанба кунига белгиланган дастлабки ва таъбир жоиз бўлса турнинг марказий баҳси Термизда бўлиб ўтди. Унда маҳаллий "Сурхон" ҳамда чемпионат пешқадами Тошкентнинг "Пахтакор" жамоалари тўқнаш келди.

Мазкур учрашувнинг қиймати жуда баланд эди. Агар ўйинда мезбонлар ғолиб чиқишса суперлига пешқадамига айланиб оларди. Холбуки, "Сурхон" Ўзбекистон чемпионатлари тарихида ҳеч қачон турнир жадвалини бошқармаган. Шу боисми ёки жамоада "Пахтакор"ни ютиш истаги кучлилик қилдими, хуллас бугун термизликлар жуда катта иштиёқ билан ҳаракат қилди ва айниқса дастлабки дақиқаларда Андрей Микляев шогирдлари меҳмонларга деярли имкон беришмади.

photo5303263293563054676.jpg

Бироқ, тажрибали “пахтакор”чилар аста-секин вазиятни тенглаштирди ва кейинчалик тўпни назорат қилиш бобида устунликка ҳам эришди. Аммо, шу куни суперлига дебьютантлари майдоннинг ҳар бир қарич ери учун пешқадамга муносиб қаршилик кўрсатишди. Шу тариқа ўта муросасиз ва жанговар руҳда кечган ўйинда кучлар тенг келди: “Сурхон” – “Пахтакор” – 0:0.

Бу натижа “Пахтакор”нинг 1-ўринда қолишини таъминлаган бўлса, “Сурхон” ўзининг мағлубиятсиз юришини 4та ўйинга етказиб олди ва ўз рекордини янгилашда давом этмоқда.

Ўзбекистон суперлигаси-2019. 4-тур.
“Сурхон” – “Пахтакор” – 0:0

photo5303263293563054677.jpg

photo5303263293563054684.jpg

photo5303263293563054686.jpg

photo5303263293563054690.jpg

О.Эшмаматов, Ж.Қўзимуродов (сурат), ЎзА
5 552