ЎзА Ўзбек

15.05.2019 11:36 Чоп этиш версияси

Термизда энг кучли дзюдочилар беллашади

Термизда энг кучли дзюдочилар беллашади

Бугун Термиз шаҳрида дзюдо бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳсларига старт берилади.

"Алпомиш" спорт мажмуасида ўтадиган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан 450 нафарга яқин дзюдочи иштирок этади. 17 майга қадар давом этадиган мамлакат кубогида 7та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими ўтказилади. Айни дамда полвонлар ўз вазн тоифаларида саралаш баҳсларига киришган.

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА
2 125