ЎзА Ўзбек

08.11.2019 Чоп этиш версияси

Терма жамоамизнинг уч нафар вакили ​Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича мусобақада иштирок этади

Терма жамоамизнинг уч нафар вакили ​Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича мусобақада иштирок этади

8-11 ноябрь кунлари Перу пойтахти Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича нуфузли Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади. 

Дунёнинг энг сара атлетлари қатнашадиган мазкур мусобақада терма жамоамизнинг уч нафар вакили Адҳамжон Эргашев (-67 кг), Достон Ёқубов (-73 кг) ва Муаттар Набиева (-55 кг) юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Спортчиларимизга Баҳрам Мендибоев устозлик қилади. Делегацияга эса Шаҳрулло Маҳмудов раҳбарлик қилади.

2 375
ЎзА