ЎзА Ўзбек

31.05.2019 Чоп этиш версияси

Терма жамоамиз Туркияга жўнаб кетди

Терма жамоамиз Туркияга жўнаб кетди

Таниқли футбол мутахассиси Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 майдан 12 июнга қадар йиғин ўтказиши ҳақида хабар бергандик.

Мазкур йиғин доирасида вакилларимиз учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушишни режалаштирган. Жумладан, ФИФА кунлари доирасида ташкил этилган ушбу йиғин доирасида дастлабки ўйин 2 июнь куни Аланья шаҳрида маҳаллий Туркия терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.

photo5443068988763515453.jpg

Шу мақсадда бугун Ўзбекистон делегацияси Тошкент-Истамбул-Анталия йўналиши бўйлаб Туркияга жўнаб кетди. Туркия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини 2 июнь куни Аланья шаҳридаги "Alanya Stadium"да ўтказилади.

Терма жамоамиз аъзолари 3 июнь куни ярим тунда Тошкентга қайтиб келади ва йиғинни пойтахтимизда давом эттиради. Вакилларимиз 7 ва 11 июнь кунлари Тошкентдаги "Миллий" стадионда КХДР ҳамда Сурия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.

photo5443068988763515454.jpg

Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги ўйинда легионер футболчиларимиздан Икром Алибоев ва Достон Турсунов терма жамоага ёрдам беришолмайди. Улар 3 июндан терма жамоа йиғинига қўшилади ва КХДР ҳамда Сурияга қарши ўйинларда майдонга тушиши мумкин.

3 400
ЎзА