ЎзА Ўзбек

21.02.2019 Чоп этиш версияси

Терма жамоа Туркия сафари олдидан Тошкентга йиғилди

Терма жамоа Туркия сафари олдидан Тошкентга йиғилди

Аёллар футболи бўйича Олимпия терма жамоамиз бугундан пойтахтда ўқув-машғулот йиғинига киришди.

Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш мақсадида жиддий тайёргарлик кўраётган олимпиячиларимиз кетма-кет йиғин ва ўртоқлик учрашувларига зўр беришмоқда. Футболчи қизларимиз яқинда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Пирамида” дам олиш масканида бир ой йиғин ўтказган ва асосий эътиборни жисмоний тайёргарликка қаратган эди. Эндиги йиғин эса аввалига пойтахтда ташкил этилмоқда, уч кундан кейин эса терма жамоамиз Туркияга йўл олади.

Аввал хабар берганимиздек, Баҳром Норсафаров шогирдлари Туркияда ўтадиган «Turkish Women's Cup 2019» мусобақасида қатнашишади. Мазкур мусобақа 25 февралдан 6 мартга қадар давом этади.

Бош мураббий ихтиёрида йиғинда иштирок этаётган футболчилар:

Дарвозабонлар:

Мафтуна Жонимқулова «Севинч»
Гуландон Бойматова «Металлург»
Лайло Тилолова «Севинч»

Ҳимоячилар:

Дилрабо Асадова «Cевинч»
Солиҳа Ҳуснитдинова «Бунёдкор»
Холида Дадабоева «Металлург»
Дилноза Бектемирова «Бунёдкор»
Феруза Бобохўжаева «Севинч»
Мафтуна Шойимова «Севинч»
Танзиля Зарбиева «Севинч»
Ўғилой Қўчқорова «Севинч»
Азиза Норбоева «Сўғдиёна»

Ярим ҳимоячилар:

Дилдора Нозимова «Металлург»
Умида Зоирова «Бунёдкор»
Феруза Турдибоева «Бунёдкор»
Фазилат Баҳромова «Шўртан»
Рушания Сафина «Севинч»
Малика Бурҳонова «Севинч»
Мафтуна Панжиева «Севинч»
Комила Зарипова «АГМК»

Ҳужумчилар:

Камола Бердиева «Локомотив»
Нилуфар Дадажонова «Андижанка»
Нилуфар Қудратова «Севинч»
Шаҳноза Қурбонова «Севинч»
Диёра Ҳабибуллаева «Металлург»

2 934
Ойбек Юнусов, ЎзА