ЎзА Ўзбек

02.12.2019 Чоп этиш версияси

Теннисчиларимизнинг навбатдаги муваффақиятлари

Теннисчиларимизнинг навбатдаги муваффақиятлари

Халқаро теннис федерацияси томонидан Қозоғистонда ва Таиландда ўсмирлар ва катталар ўртасида ўтказилган нуфузли мусобақаларда теннисчиларимиз муваффақиятли иштирок этди.

Қозоғистонда ўсмирлар ўртасида “G5“ туркумига кирувчи “Aktobe Open” турнирининг яккалик баҳслари финалида ҳамюртимиз Азиз Дадабоев мезбонлар вакили Данил Озернойни 6:2, 4:6, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва бош совринни қўлга киритди.

Таиланднинг Нонтабури шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида ўтказилган турнирда ҳамюртимиз Нигина Абдураимова финалга қадар муваффақиятли иштирок этди. У “Фьючерс” туркумига кирувчи мусобақада яккалик баҳсларининг биринчи даврасида япониялик Аяка Окунони 6:1, 6:3, иккинчи босқичда америкалик Тира Блекни 6:2, 7:6, чорак финалда хитойлик Мейки Гуони 2:6, 6:2, 6:3, ярим финалда кореялик Су Нам Жеонгни 6:4, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Афсуски, Нигина сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида япониялик Химено Сакацумега 6:7, 7:5, 1:6 ҳисобида ютқазиб қўйди.

2 169
Ж.ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА