ЎзА Ўзбек

12.10.2015 19:09 Чоп этиш версияси

Теннисчиларимизнинг ғалабалари

Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТР) ҳамда Ўзбекистон теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган “Tashkent Challenger – 2015” анъанавий халқаро турнирини спортчиларимиз муваффақиятли бошлади.

Яккаликлар ўртасидаги биринчи давра баҳсларида Фаррух Дўстов Босния ва Герцеговина вакили Алдин Сеткични 6:2, 7:5 ҳисобида енгди.

Халқаро турнирнинг жуфтлик баҳсларида биринчи рақамли теннисчимиз Денис Истомин беларуслик Александр Бурий билан россиялик Константин Кравчук ва украиналик Денис Молчановга қарши кортга чиқиб, 6:4, 4:6, 10:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Жўрабек Каримов ва Санжар Файзиев хорватиялик Никола Мектич ва Франко Скугорга қарши кечган баҳсда 6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

13 октябрь куни Денис Истомин исроиллик Владимр Игнатик, Темур Исмоилов россиялик Александр Кудрявцев, Жўрабек Каримов исроиллик Амир Вентрауб, Санжар Файзиев эстониялик Владимр Иванов билан баҳслашади.

Жуфтлик баҳсларида Фаррух Дўстов АҚШ вакили Жон Фруттеро билан биргаликда Босния ва Герцеговина вакили Алдин Сеткич ва эстониялик Юрген Зоппга қарши кортга чиқса, Темур Исмоилов ва Шониғмат Шофайзиев германиялик Андре Бегеман ва янги зелландиялик Артём Ситак билан баҳслашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
5 194