ЎзА Ўзбек

29.07.2019 Чоп этиш версияси

Теннисчиларимиз Таиландда рақобатлашади

Теннисчиларимиз Таиландда рақобатлашади

Таиланднинг Нонтабури шаҳрида Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан аёллар ва эркаклар ўртасида “Фьючерс“ мусобақаси ўтказилмоқда.

Соврин жамғармаси 25,000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнирнинг аёллар ўртасидаги баҳсларида мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова иштирок этмоқда. Сабина мусобақада 6- рақамли теннисчи сифатида сараланди ва тўғридан-тўғри асосий тўрга йўл олди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда истеъдодли теннисчиларимиз Санжар Файзиев ва Сергей Фомин яккалик ва жуфтлик йўналишларида ўз омадларини синаб кўрмоқда. Асосий тўрнинг қуръа натижасига кўра, Сергей илк даврада канадалик Келси Стивенсонга қарши кортга чиқса, Санжар италиялик Эмилиано Мажиолини синовдан ўтказади.

2 724
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА