ЎзА Ўзбек

15.10.2015 16:00 Чоп этиш версияси

Теннисчиларимиз шижоати

Теннисчиларимиз шижоати Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТР) туркумига кирувчи “Tashkent Challenger – 2015” анъанавий халқаро турнирида Денис Истомин ва Фаррух Дўстов чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Иккинчи даврада Денис Истомин германиялик Максимилиан Мартерерни 3:6, 6:3, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди. Фаррух Дўстов россиялик Константин Кравчук устидан 6:3, 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди. Мусобақанинг чорак финалида Денис Истомин россиялик Евгений Донской билан, Фаррух Дўстов словакиялик Лукас Лацко билан куч синашади.

Жуфтликлар ўртасидаги чорак финал баҳсларида Денис Истомин ва беларуслик Александр Бурий исроиллик Владимир Игнатик ва Хитой тайпейилик Ти Ченни 6:1, 6:2 ҳисобида енгди. Энди ярим финалда Д.Истомин ва А.Бурий германиялик Андре Бегеман ва Янги зеландиялик Артём Ситакка қарши кортга тушади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
5 167