ЎзА Ўзбек

15.03.2019 12:49 Чоп этиш версияси

Теннисчиларимиз Россияда бош совринни кўзламоқда

Теннисчиларимиз Россияда бош совринни кўзламоқда

Умидли теннисчиларимиз – Санжар Файзиев ва Ҳумоюн Султонов Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан Россияда ўтказилаётган “Kazan Kremlin Cup 2019” турнирида муваффақиятли иштирок этмоқда.

Санжар мусобақанинг иккинчи даврасида голландиялик Тим Ван Рихтовенни ҳар иккала сетда бир хил 6:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Ҳумоюн мезбонлар вакили Андрей Чепелевни 7:5, 4:6, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди Файзиев ярим финал босқичига чиқиш учун исроиллик Бен Патаелга қарши ўйин ўтказади. Султонов эса ушбу босқичда латвиялик Мартинс Подзусга қарши кортга чиқади.

Жуфтлик баҳсларининг чорак финалида Ҳ.Султонов россиялик шериги Антон Чехов билан мезбон теннисчилари – Егор Агафонов ва Кристиан Лозанни 6:2, 6:3 ҳисобида енгди.

Шу тариқа Ҳумоюн ва Антон ярим финалда германиялик Жеремий Жан ва Жулиан Ленз билан куч синашади.

Ж.Тошхўжаев, ЎзА
2 903