ЎзА Ўзбек

31.07.2018 15:17 Чоп этиш версияси

Теннисчиларимиз халқаро турнирни ғалаба билан бошлади

Теннисчиларимиз халқаро турнирни ғалаба билан бошлади
Австриянинг Китцбюэль шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмаси томонидан ўтказилаётган "Generali Оpen" турнирида мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчи Денис Истомин муваффақиятли иштирок этмоқда.

Денис мазкур мусобақанинг биринчи даврасида аргентиналик Федерико Дельбонисга қарши кортга чиқди. Теннисчимиз учрашувнинг биринчи сетида тай-брекда зафар қучган бўлса, иккинчи сетда 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Д.Истомин иккинчи даврада германиялик Филипп Кольшрайбер билан куч синашади.

* * *

Тошкентда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўсмирлар ва қизлар ўртасида "NBU Cup" турнири ўтказилмоқда.

Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда теннисчиларимиздан Сергей Фомин руминиялик Александер Гимани 6:0, 6:2, Бекзод Расаматов польшалик Мишель Возниякни 3:6, 7:6, 6:2, Тимур Соттимов австралиялик Чихан Акайни 7:6, 7:6, Азиз Дадабоев эса тожикистонлик Азад Раҳмонни 6:2, 7:5 ҳисобида енгди.

Қизлар ўртасидаги баҳсларда Валентина Шлейн қозоғистонлик Мария Синицинани 4:6, 6:4, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, Ясмина Каримжонова яна бир қозоғистонлик Камила Шаилина билан кечган ўйинда 6:3, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мусобақада биринчи давра баҳслари давом этмоқда.

Ж.Тошхўжаев, ЎзА
2 438