Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.03.2017 12:16 Чоп этиш версияси

Теннисчиларимиз халқаро турнирларда муваффақият қозонмоқда

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова Куала-Лумпур шаҳрида давом этаётган "Malaysian Open – 2017" халқаро турнирининг асосий тўр баҳслари биринчи даврасида ғалаба қозонди.

Сабина Шарипова ушбу даврада тайванлик Се Су Вейни 7:5, 5:7, 6:1 ҳисобида енгди. Теннисчимиз иккинчи даврада нидерландиялик Леслей Керкхове билан куч синашади.

Қозоғистонда ўсмирлар ва қизлар ўртасида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган турнирни ёш спортчиларимиз муваффақиятли бошлади.

Истеъдодли теннисчимиз Одил Каримов россиялик Никита Скибинскийни мағлубиятга учратиб, иккинчи даврада қозоғистонлик Сундет Нагиметовни синовдан ўтказадиган бўлди. Олеся Ким россиялик Евгения Сафронова устидан 6:3, 6:2 ҳисобида зафар қучди. У навбатдаги босқичда россиялик Елизавета Коклинага қарши кортга чиқади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
2 738






Все о погоде - Pogoda.uz