ЎзА Ўзбек

15.05.2019 15:19 Чоп этиш версияси

Теннисчиларимиз илк даврадан ўтди

Теннисчиларимиз илк даврадан ўтди

Тожикистон пойтахтида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўсмирлар ўртасида “Grade 5“ мусобақаси ўтказилмоқда. 

Мусобақанинг яккалик баҳслари биринчи даврасида ҳамюртимиз Саид Акбаров польшалик рақиби Александр Здзуйни 6:4, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Шунингдек, Бекзот Неъматов, Максим Шин, Самандар Абдумаликов ва Исфандиёр Маҳмудов каби теннисчиларимиз иккинчи давра йўлланмасини қўлга киритди. Қизлар ўртасидаги баҳсларда эса Милена Нестерова, Ангелина Фольц ва Сетора Нормуродова илк рақиблари устидан ғалаба қозонди. 

Бугун турнирда иккинчи давра баҳсларига старт берилади. 

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА
1 275