Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.10.2015 18:23 Чоп этиш версияси

Теннисчиларимиз иккинчи даврада

6C (2).jpgПойтахтимизда давом этаётган Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТР) туркумига кирувчи “Tashkent Challenger – 2015” анъанавий халқаро турнири қизғин баҳсларга бой ўтмоқда.

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин яккалик баҳсларининг биринчи даврасида исроиллик Владимир Игнатикни 7:6, 6:4 ҳисобида енгди. Умидли теннисчимиз Санжар Файзиев эстониялик Владимир Ивановни 6:4, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Иккинчи даврада Денис Истомин германиялик Максимилиан Мартерер, Фаррух Дўстов россиялик Константин Кравчук, Санжар Файзиев чехиялик Ян Сатрал билан баҳслашади.

– Ўзбекистонда теннис жадал ривожланаётган спорт турларидан, – дейди словакиялик теннисчи Лукаш Лацко. – Юртингиз ракетка усталарининг маҳоратидан дунё теннисчилари яхши хабардор. Мазкур турнир ҳам юқори савияда ташкил этилганига гувоҳ бўлдик. Ўзбекистон кўркам шаҳарлари, меҳмондўст халқи, спортга юксак эътибори билан кўнглимиздан жой олган.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
4 724