ЎзА Ўзбек

30.07.2019 15:42:13 Чоп этиш версияси

Теннисчиларимиз ғалабалари


Халқаро теннис федерацияси томонидан Грузия ва Таиландда ўтаётган нуфузли турнирларда вакилларимиз муносиб иштирок этмоқда.

Грузияда ўтказилаётган халқаро турнирнинг биринчи даврасида қуръа натижасига кўра, икки ҳамюртимиз Олимжон Набиев ва Жўрабек Каримов ўзаро тўқнаш келди.

Кескин ва муросасиз ўтган баҳсда Жўрабек ёш теннисчимизни 6:4, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди ва иккинчи даврада беларуслик Александр Булитски билан куч синашадиган бўлди.

gpJjwh15370260697176_b.jpg

Таиланднинг Нонтхабури шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан эркаклар ўртасида ўтаётган “Фьючерс“ мусобақасининг биринчи даврасида Сергей Фомин ва Санжар Файзиев ғалаба қозонди.

Ушбу босқичда Сергей канадалик Келси Стивенсонга қарши ўйин ўтказиб, якунда 7:6, 6:3 ҳисобида зафар қучган бўлса, Санжар италиялик Эмилиано Мажиолини 6:2, 6:3 ҳисобида доғда қолдирди