ЎзА Ўзбек

14.08.2019 09:39 Чоп этиш версияси

Теннисчиларимиз ғалабалари

Теннисчиларимиз ғалабалари

Россиянинг Москва шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган “Фьючерс“ туркумига кирувчи турнирда уч нафар ҳамюртимиз – Жўрабек Каримов, Санжар Файзиев ва Сергей Фомин иштирок этмоқда.

Мусобақанинг жуфтлик баҳсларида Санжар ва Жўрабек ўзаро тандем ҳосил қилиб мезбонлар вакили Алибек Качмаров ва Егор Агафоновни 7:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чорак финалга йўл олди.

Мазкур турнирнинг яккалик баҳсларига ташланган қуръа натижасига кўра, С.Файзиев илк даврада россиялик А.Качмазов билан куч синашса, Ж.Каримов эса бошқа бир рус теннисчиси Александр Игошинга қаши кортга чиқади. Шунингдек, С.Фомин ушбу босқичда яна бир мезбонлар вакили Савриян Даниловни синовдан ўтказади.

Теннисчиларимиз яккалик баҳсларидаги иштирокини бугун Тошкент вақти билан 12:00 дан сўнг ўтказадилар.

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА мухбири
2 308