ЎзА Ўзбек

20.08.2018 14:34 Чоп этиш версияси

Теннис: Сабина Шарипова илк босқичдан муваффақиятли ўтди

Теннис: Сабина Шарипова илк босқичдан муваффақиятли ўтди Палембанг шаҳрида Осиё ўйинларининг теннис мусобақалари ҳам бўлиб ўтмоқда. Ушбу баҳсларда ўзбекистонлик теннисчилар яккалик баҳсларини бошлашди. Аёллар ўртасидаги беллашувларнинг илк даврасида ҳамюртимиз Нигина Абдураимова қозоғистонлик Анна Данилинани 0:6, 6:2, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу ҳақида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли ракеткаси Сабина Шарипова эса вьетнамлик Ксилла Фодор устидан 7:5, 6:3 ҳисобида устун келди.

3 937