Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

25.09.2017 09:43 Чоп этиш версияси

Теннис маликалари пойтахтимизда

Теннис маликалари пойтахтимизда Пойтахтимизда Халқаро хотин-қизлар теннис уюшмаси (WTA) таснифига кирувчи “Тошкент опен – 2017” халқаро турнири бошланди.

Ўн тўққизинчи маротаба ўтказилаётган халқаро турнирда йигирмадан зиёд давлатдан юздан ортиқ ракетка устаси қатнашмоқда.

Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида ўтказилаётган турнирнинг яккаликлар ўртасидаги биринчи даврасида ҳамюртларимиздан Нигина Абдураимова япониялик Нара Куруми билан баҳслашади. Сабина Шарипова эса швейцариялик Штефани Фёгелега қарши кортга чиқади. Тажрибали теннисчимиз Оқгул Омонмуродова украиналик Катарина Козловани сновдан ўтказади.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
3 319






Все о погоде - Pogoda.uz