Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.08.2018 11:24 Чоп этиш версияси

ТЕННИС: Албина Хабибулина Германия турнирининг жуфтлик ғолиби

ТЕННИС: Албина Хабибулина Германия турнирининг жуфтлик ғолиби

Германиянинг Бед Саулгау шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи халқаро турнирнинг аёллар баҳсига якун ясалди. Эътиборли жиҳати, мусобақанинг жуфтлик ўйинларида ҳамюртимиз Албина Хабибулина бош соврин соҳибаси бўлди.

Соврин жамғармаси 25 минг долларни ташкил қилувчи мусобақада тажрибали теннисчимиз бельгиялик Хелене Сколсен билан учинчи рақамли жуфтликни ҳосил қилганди. Бу жуфтлик мусобақанинг ярим финалида турнирнинг биринчи рақамли жуфтлиги - венгриялик Анна Бондар ва руминиялик Жакюлин Адина Кристианни 6:2, 4:6, тай-брекда 10:6 ҳисобида таслим этишиб, финалга йўлланма олганди.

Финалда Албина ва Хелене бош соврин учун баҳсда АҚШ вакиласи Чиара Шол ва хорватиялик Леа Бошкович жуфтлигига қарши кортга чиқишди. Бир соат-у 7 дақиқа давом этган учрашувда улар 6:4, 6:2 ҳисобида зафар қучиб, турнир ғолиби бўлди.

Ойбек Юнусов, ЎзА
5 485