ЎзА Ўзбек

20.12.2019 Чоп этиш версияси

ТАЙИНЛОВ: Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига янги раҳбар тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 19 декабрдаги 278-сонли буйруғи билан Адилов Комилжон Эшпўлатович Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

К.Адилов 1986 йил Тошкент вилоятининг Тошкент туманида туғилган. У шу вақтга қадар Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Зангиота тумани Болалар - ўсмирлар спорт мактаби директори ҳамда Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси вице президенти лавозимларида ишлаб келаётган эди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги 
Ахборот хизмати

2 760
ЎзА