ЎзА Ўзбек

27.09.2018 Чоп этиш версияси

“Tashkent open“да чорак финал баҳслари старт олди

“Tashkent open“да чорак финал баҳслари старт олди

Пойтахтимизда аёллар ўртасида “Tashkent open-2018” турнирида чорак финалчилар номи аниқ бўлди.

Кеча ўтказилган иккинчи давра баҳсларида Маргарита Гаспарян, Анастасия Потапова, Фанни Столлар, Далила Якупович, Вера Лапко, Анна Каролина Шмидлова, Мона Бартель, Катерина Козлова ғалаба қозониб, навбатдаги босқичга йўл олди.

Бугун А.Шмидлова - К.Козлова, М.Бартель - В.Лапко, А.Потапова - Д.Якупович, М.Гаспарян - Ф.Столлар ярим финал йўлланмаси учун ўзаро рақобатлашади. 

2 657
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА​​