ЎзА Ўзбек

15.10.2012 14:53 Чоп этиш версияси

“Tashkent Challenger”нинг янги ғолиблари

Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТР) мусобақалари тақвимига кирувчи эркаклар ўртасида “Челленжер” туркумидаги халқаро турнир якунланди.

Мамлакатимизда теннисни янада ривожлантириш, ёш ракетка усталарининг тажриба ва маҳоратини ошириш, хорижлик спортчи ва мутахассисларга ўзбек теннис мактаби анъаналари, имкониятлари ва салоҳиятини янада кенгроқ таништириш мақсадида 2008 йилдан буён ўтказиб келинаётган “Tashkent Challenger” турнирида бу йил йигирмага яқин мамлакат спортчилари яккалик ва жуфтлик беллашувларида ғолиблик учун куч синашди.

Юқори савияда ташкил этилган мусобақанинг яккалик беллашувлари финалида беларуслик Владимир Игнатик биринчи рақамда сараланган словакиялик Лукаш Лачкони 6:3, 7:6 ҳисобида енгиб, “Tashkent Challenger” турнирининг бош совринини қўлга киритди.

Жуфтликлар мусобақасида германиялик теннисчилар – Андре Бегманн ва Мартин Эммрих зафар қучди. Мазкур дуэт финал баҳсида австралиялик Рамиз Жунаид ҳамда германиялик Франк Мозерни 6:7, 7:6,10:8 ҳисобида мағлубиятга учратди. 


ЎзА, Зоҳир Тошхўжаев, Мухаммад Амин (сурат)
14 258