ЎзА Ўзбек

01.03.2019 Чоп этиш версияси

Таэквондочиларимизда ҳозирча 5 та медаль

Таэквондочиларимизда ҳозирча 5 та медаль

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Эроннинг Киш шаҳрида таэквондо бўйича “3rd WT Presidentʼs Cup – Asian Region” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Токио-2020 олимпиадасига рейтинг очколарини тақдим этадиган ушбу мусобақада терма жамоамиз аъзолари беллашувларнинг дастлабки кунида 5 та медални қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

photo5461006855250750057.jpg

Жумладан, эркаклар ўртасидаги баҳсларда Никита Рафалович (-74 кг.) бронза медалига сазовор бўлди. Қизларимиздан эса Светлана Осипова (+73 кг.) барча рақибларини мағлуб этган ҳолда мамлакатимиз спорт делегацияси ҳисобига дастлабки олтин медални қўшиб қўйди. Чарос Қаюмова финалгача етиб борди (-53 кг.) ва якунда кумуш медаль билан тақдирланди. Яна икки вакиламиз Мадина Маннопова (-49 кг.) ҳамда Феруза Содиқова (-62 кг.) ўз вазн тоифаларида бронза медали соҳиби бўлди. Мусобақалар давом этмоқда.​​

3 386
ЎзА