ЎзА Ўзбек

13.05.2019 12:52 Чоп этиш версияси

Таэквондочиларимиз ЖЧга йўл олди, ғолибга 30 минг доллар мукофот нақд

Таэквондочиларимиз ЖЧга йўл олди, ғолибга 30 минг доллар мукофот нақд

Шу йилнинг 15-19 май кунлари Англиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақа келгуси йил Япониянинг Токио шаҳрида ўтказиладиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларига энг кўп рейтинг очколарини тақдим этувчи турнир саналади. Шу боис унда жаҳоннинг юздан ортиқ мамлакатидан энг кучли таэквондо усталари иштирок этиши кутилмоқда.

Бугун терма жамоамиз аъзолари Англияга жўнаб кетди. Мамлакатимиз делегацияси Тошкент-Истамбул-Манчестер йўналиши бўйича парвоз қилади.

Жаҳон чемпионатида терма жамоамиз шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилади:

Эркаклар:

-54 кг: Валентин Хегай
-58 кг: Суҳроб Бобобеков
-74 кг: Никита Рафалович
-80 кг: Шуҳрат Салаев
-87 кг: Максим Рафалович
+87 кг: Дмитрий Шокин

Аёллар:

-49 кг: Мадинабону Маннопова
-53 кг: Чарос Қаюмова
-57 кг: Зария Қосимова
-62 кг: Феруза Содиқова
-67 кг: Нигора Турсунқулова
+73 кг: Светлана Осипова

Бир кун аввал терма жамоамиз аъзоларини Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов қабул қилган ҳамда жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан спортчилар 30 000 АҚШ долларида мукофот билан тақдирланишини билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда ўзбекистонлик икки спортчи, яъни Денис Истомин (теннис) ҳамда Ольга Забелинская (велоспорт) Токио-2020 олимпиадасига йўлланмани нақд қилган.

ЎзА
2 053