ЎзА Ўзбек

30.12.2019 Чоп этиш версияси

Таэквондочиларимиз тенгсиз

Таэквондочиларимиз тенгсиз

Қозоғистонда таэквондо (WT) бўйича катталар, ёшлар ва болалар ўртасида ўтказилган “Райимбек Батир“ халқаро мусобақасида мамлакатимиз шарафини “Торнадо“ спорт клуби аъзолари муносиб ҳимоя қилди.

Дунёнинг ўнга яқин давлатидан келган 1 минг 500 нафар таэквондочи ўртасида ўтган турнирда ҳамюртларимиз 25 та медални қўлга киритди.

Катталар ўртасидаги баҳсларда Жасур Мавлонов ва Саидолим Қосимов ўз вазн тоифаларида кумуш медалга сазовор бўлиб, Нафосат Раҳимжонова бронза медали билан тақдирланди.

Кескин ва муросасиз ўтган ёшлар ўртасидаги баҳсларда 59 килограммгача вазнда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Нозима Раҳимжонова финалга қадар барча рақибларини енгиб, шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.

Шунингдек, болалар ўртасида жамоавий спарринг йўналишида спортчиларимизга тенг келадигани топилмади. Улар барча рақиблари устидан зафар қучиб, якунда 21 та олтин медаль жамғарган ҳолда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

2 491
Ж.ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА