ЎзА Ўзбек

26.08.2019 Чоп этиш версияси

Таэквондочиларимиз Олимпиадага қимматли рейтинг очколарни тақдим этувчи мусобақада иштирок этади

Таэквондочиларимиз Олимпиадага қимматли рейтинг очколарни тақдим этувчи мусобақада иштирок этади

Шу йилнинг 13-15 сентябрь кунлари Япониянинг Тиба шаҳрида таэквондо бўйича “Chiba 2019 World Taekwondo Grand-Prix” мусобақаси бўлиб ўтади. Мазкур турнирда Ўзбекистон шарафини тўрт нафар таэквондочимиз ҳимоя қилиши режалаштирилган.

Спортчиларимизда ушбу гран-при орқали Токио олимпиадаси учун қимматли бўлган рейтинг очколарни ишлаб олиш имконияти мавжуд.

Чиба-2019 гран-присида иштирок этадиган спортчиларимиз:

-80 кг Никита Рафалович
-67 кг Нигора Турсунқулова
+67 кг Светлана Осипова
-58 кг Улуғбек Рашитов

Чиба-2019 гран-присида ким қанча рейтинг очко ишлаб олади:

1-ўрин - 40
2-ўрин - 24
3-ўрин - 14,4
5-ўрин - 8,64
9-ўрин - 6,05
17-ўрин - 4,23

Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси матбуот хизмати

4 545
ЎзА